• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Автобус йўлагидаги қоидабузарликлар учун жавобгарлик белгиланяпти


Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул қўмита томонидан жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.

Қонун лойиҳасига асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Ушбу ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *