Энди ўзбекистонликлар Хитойда 30 кун визасиз бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорлик доирасида муҳим қадам ташланди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида икки мамлакат фуқароларига 30 кунлик визасиз саёҳат қилиш имкониятини берувчи битим имзоланди.
Бу қарор икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.
Битим фуқаролар учун:
- Визасиз саёҳат имконияти яратади;
- Савдо масалаларида тезкорликни;
- Туризм соҳасида янги имкониятлар эшигини очади.
Шунингдек, учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга амалга оширган давлат ташрифи чоғида эришилган барча келишувларни ўз вақтида ва самарали ижро этиш масалалари муҳокама қилинди.