• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Wizz Air вакили — Абу-Даби аэропортидаги вазият ҳақида



«Dunyouzbeklari.Com» мухбири Миролим Исажонов якшанба куни Абу-Дабига (БАА) учаётган ва у ердан қайтаётган йўловчилар билан суҳбатлашиш учун Тошкент аэропортига борди.

Аввал хабар берганимиздек, 29 ноябрь куни кечқурун Тошкентдан учган ва 30 ноябрь куни эрта тонгда Абу-Дабига етиб келган Wizz Air авиакомпаниясининг 31 нафар эркак йўловчиси аэропортдан чиқишига рухсат берилмаган. Самарқанддан борган эркаклар ҳам мамлакатга киритилмагани ҳақида маълумотлар бор.

Йўловчиларнинг бир қисми 1 декабрь куни эрталаб бошқа авиакомпания — Air Arabia рейси билан Тошкентга қайтиб келди. Кечқурун Абу-Дабидан навбатдаги Wizz Air рейси келади, шундан сўнг Абу-Дабига қайтиш рейси амалга оширилади.

Журналистимиз Абу-Дабига кетаётганларнинг кўп қисми Умра зиёратини адо этиш мақсадида учаётганини аниқлади. Кўпчилик аэропортда бўлаётган воқеалардан бехабар.

«Dunyouzbeklari.Com»га вазият юзасидан Wizz Air вакили Муҳаммадюсуф Муҳаммадусмонов изоҳ берди.

— Кеча Абу-Дабига Ўзбекистондан учган эркаклар киритилмади. Бу ҳақда хабарингиз борми ва нима дея оласиз?

— Хабарим бор. Эшитишим буйича, кеча Абу-Дабига учиб боришгандан кейин чегара ходимлари уларни Абу-Дабига киритмаган. [Тошкентдан учган] 31 киши киритилмаган, 15 соат паспорти ушлаб турилган. Қанчадири Тошкентдан учиб борган, қанчадири Самарқанддан. Ҳозир уларни ташкиллаштиришяпти, ҳаммасига қайтиш чиптаси қилиниб, қайтиб Ўзбекистонга олиб келишяпти.

— Чипта кимнинг ҳисобидан сотиб олиняпти? Биз билан суҳбатлашган бир қанча эркаклар чиптани ўзлари сотиб олганини айтишди.

— Самарқандга рейсда 15−20 киши етиб келди. Қолганлари бугун Тошкентга етиб келади (Wizz Air самолёти соат 20:50 да келиши кутилмоқда — таҳр.).

Авикомпания, агар чегара хизмати йуловчини киргизмаса, яъни йуловчи INAD (inadmissible, яъни мамлакатга кириши тақиқланган) ҳисобланса, қайтиш чиптаси бўлса, уни ўша кунга суриб ортга жўнатади, чипта бўлмаса, чиптани авиакомпания тўлаб беради ва олиб келади. Агар чегара хизмати киргизмаса, бу компания бўйнида бўлади.

— Аэропортдан фақат эркаклар чиқарилмади, деган гап ростми?

— Аёллар киритиляпти, оилавий учиб борган эркаклар болалари билан киритиляпти. Мендаги маълумот буйича, якка учиб борган эркаклар, Умрага (Мадинага рейсга ўтказилган ҳолда — таҳр.) борганлари ҳам, киритилмаяпти. Айтиб ўтишим керак, аниқ маълумот ҳозирча йўқ.

— Компания фаолиятида аввал ҳам шундай ҳолат бўлганми?

— Бундай ҳолатлар бўлмаган. Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим яқинда, бир неча ой олдин очилган эди ва бу вақт ичида биринчи марта содир бўлмоқда.

— Компания йўловчиларни Абу-Дабида содир бўлган воқеа ҳақида огоҳлантиряптими?

— Абу-Дабига киритиш-киритмасликка Абу-Дабидаги чегара хизмати жавоб беради. Бунинг Wizz Air`га ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз оддий ташувчимиз. Одамлар вазиятдан хабардор бўлиб, учиш ҳақидаги қарорни ўзлари қабул қилади.

— Кечаги вазиятдан кейин чипталарни қайтариб бериш ҳолатлари бўлдими?

— Йўқ, бўлмади.

«Dunyouzbeklari.Com» Абу-Дабига ва ортга қайтадиган рейслар йўловчилари фикрларини ҳам эълон қилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *