Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий яшовчи аҳоли сони 37,4 млн кишини ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга кўпайган.
Шундан:
- Аёллар сони – 18 545,9 минг киши
- Эркаклар сони – 18 809,5 минг киши
- Шаҳар жойларда – 19 047,1 минг киши
- Қишлоқ жойларда – 18 308,3 минг киши
Январь октябрь ойларида мамлакатда жами 783 089 нафар туғилишлар қайд этилган. Мазкур туғилишларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
Оналар:
- 25 ёшгача – 309 664 нафар (39,5 фоиз)
- 25-39 ёш – 463 842 нафар (59,3 фоиз)
- 40 ёш ва ундан катталар – 9 583 нафар (1,2 фоиз)
Оталар:
- 25 ёшгача – 84 700 нафар (10,8 фоиз)
- 25-39 ёш – 645 434 нафар (82,4 фоиз)
- 40 ёш ва ундан катталар – 52 955 нафар (6,8 фоиз)