2−6 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. 5 декабр куни фақат Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида асосан қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Ҳаво ҳарорати кечаси −2…+3, кундузи +5…+10 даражагача илиқ бўлиши, шимолий ҳудудларда кечаси −8…−3 даражагача совиши, кундузи 0…+5 даражагача илиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида иш ҳафтаси давомида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси −1…+1 даража илиқ, кундузи 6…+9 даража илиқ бўлади.