Прокуратура маълумотига кўра, 2024 йилнинг январ-октябр ойларида кредит маблағлари талон-торож қилинишига оид 906 та жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура 2024 йил давомида кредит маблағлари талон-торож қилиниши ва қарздорликларни қайтариш бўйича назоратни кучайтирганини маълум қилди.
Бу даврда:
- Қарздорликлардан 11,6 триллион сўм ундирилди;
- Гаровдаги мулклардан 8,9 триллион сўм маблағ сотувга чиқарилди;
- 1,6 триллион сўмлик қарздорлик иш ҳақидан ундирилди.
Назорат тадбирларида маблағларнинг 2,5 триллион сўми талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳолат бўйича банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 906 та жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, инвестиция дастури асосида қурилиш объектларида қонунбузарликларга қарши чоралар кўрилди:
- Сифатсиз ишлар учун 61,2 миллиард сўм тикланди;
- Қўшиб ёзишлар орқали талон-торож қилинган 82,1 миллиард сўм маблағ қайтарилди.
Интизомий жавобгарликка 466 нафар шахс, маъмурий жавобгарликка 1854 нафар шахс тортилди. Давлатга етказилган 71 миллиард сўм зарарнинг ундирилиши таъминланди.