• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эйфел минорасидан ҳам баланд шамол турбинаси қурилиши бошланди


Германия шимоли-шарқидаги Лужицада дунёдаги энг баланд шамол турбинасини қуриш бошланди, деб хабар берди Daily Express.

Лойиҳа қиймати 24 миллион фунт стерлинг, шамол турбинаси баландлиги 365 метр бўлиб, Париждаги Эйфел минораси (330 м)ни ортда қолдиради. Аммо шамол генератори парраклари стандарт — 65 метрни ташкил қилади.

Beventum компанияси (Sprind компанияси шўъбаси) раҳбари Мартин Шоме таъкидлашича, турбина бунчалик баланд қурилишига сабаб битта — бу баландликда доим шамол эсиб туради ва электр ишлаб чиқариш самарадорлиги юқори бўлади.

Global Construction Review маълумотига кўра, янги шамол парраги мамлакатда Берлин телеминорасидан сўнг иккинчи энг баланд иншоотга айланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *