• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Икки вилоятда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди


Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида фуқаро Ф.К. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланди. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Ушбу хонадондан 300 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 354 кг пахта, 6 дона ускуна жами 189,3 млн сўмлик товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Шунингдек, Учкўприк туманида фуқаро Э.Х.нинг Бувайда тумани “Хўжаобод” МФЙ ҳудудида ташкил этган яширин цехидан 712 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 874 кг чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари кўпаймоқда

Июль ойида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилганди. Августда эса Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Ғузор туманларида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди.

Сентябрда Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқарган шахс ушланганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида истеъмолга яроқсиз сариёғ маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *