• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

2 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Орган ходимларига тадбиркорлик билан шуғулланиш тақиқланди

Президент томонидан имзоланган қонун билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.


дайжест

Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигида иш бошлади

Октябрь ойида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилган Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигида иш бошлади. У вазирликнинг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.


дайжест

Фото: Саудия Арабистонида БМТнинг чўлланишга қарши конференцияси бошланди

Ар-Риёд шаҳрида БМТ Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси томонлар конференцияси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон ҳам иштирок этаётган тадбирда чўлланиш, ерларнинг деградацияси ва қурғоқчилик муаммоларига эътибор қаратилади. Фоторепортаж.


дайжест

Ўзбекистон ЖСТ бўйича Филиппин билан икки томонлама музокараларни якунлади

Ўзбекистон Филиппин билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Филиппин сўнгги икки ой ичида Тошкент музокараларни якунлаган тўртта давлатдан бирига айланди, деди президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов.


дайжест

Ноябрда инфляция: пропан яна 11,1% қимматлади, бензин — 4,7%, картошка — 10,1%

Ноябрда инфляция даражаси 0,93% — 2011 йилдан буён ушбу ойдаги энг паст кўрсаткични ташкил этди. Йиллик инфляция 10% гача секинлашди. Ой давомида гўшт нархи 0,3−1,2% ошди, тухум — 3,3%, ёғ — 2,5%, картошка -10,1%, помидор — 72%. Пропан нархи 11,1%, бензинники 4,7% қимматлади.


дайжест

Ўзбекистонда 2−8 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Dunyouzbeklari.Com» шарҳи

Ўзбекистонга яқинлашиб келаётган антициклон сабаб иш кунлари ҳаво совуқ ва қуруқ бўлади. Бу мамлакат энергетикасига юклама ортишига, шунингдек, Тошкент ҳавосининг сезиларли ифлосланишига сабаб бўлиши мумкин. Шанба куни тоғларда, якшанбада эса асосий аҳоли яшовчи ҳудудларда қор ёғиши кутиляпти.


дайжест

Бухоро вилояти ҳокимининг яна бир ўринбосари алмашди

Ҳафиза Артикова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу вақтгача мазкур лавозимда ишлаган Феруза Ибрагимова эса бошқа ишга ўтди.


дайжест

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш бўйича низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тартиб тасдиқланди. Ҳужжатда Ўзбекистон ҳудудидаги йирик бозорларнинг тасдиқланган рўйхати келтирилган.


дайжест

Ўзбекистонда 10 ойда 5,8 млрд сўмлик иш ҳақи ва нафақа талон-торож қилинган

Бош прокуратура Ўзбекистонда ўтган 10 ой ичида иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд сўми талон-торож қилинганини аниқлади. Бундан ташқари, кредит маблағларининг 2,5 трлн сўми талон-торож қилингани аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 906 та жиноят ишлари қўзғатилган.


дайжест

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +5…+10 даражагача илиши, кечаси -3 даражагача совиши мумкин.


дайжест

Давлат харидлари эндиликда икки босқичда ўтказилади

Президент томонидан имзоланган ҳужжат билан қонунчиликка кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиби ва икки босқичли давлат харидлари тушунчалари киритилмоқда. Энди бир нечта давлат буюртмачилари бир хил турдаги товарларни марказлаштирилган орган орқали харид қилиши мумкин.


дайжест

Ҳунармандчиликни ўрганиш Қашқадарёдаги қишлоқ аёллари ҳаётини қанчалик ўзгартирди?

«Маърифат маскани» ва USAID лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятида 300 дан ортиқ хотин-қиз гилам тўқиш, кигиз босиш, босма» усулида кашта тикиш ва онлайн тижорат асосларини ўрганди. «Dunyouzbeklari.Com» янги кўникмалар қишлоқ аёлларининг ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақида ҳикоя қилади.


дайжест

Тошкентда ташқи реклама учун дизайн-код қандай ишлаб чиқилди?

Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти томонидан ишлаб чиқилган ташқи реклама дизайн-коди 1 августдан кучга кирди. Бундай намунавий тўплам биринчи марта меъёрий ҳужжат сифатида қабул қилинди. «Dunyouzbeklari.Com» пойтахт ҳокими ўринбосари, РРД раҳбари Алексей Хен билан биргаликда ҳужжатни таҳлил қилди.


дайжест

Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди

Осиё Олимпия кенгаши 2025 йили Ўзбекистонда ўтиши режалаштирилган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари, спорт иншоотлари тайёр эмаслиги сабаб, бекор қилинганини эълон қилди. Мазкур турнир учун Ўзбекистон 289 млн доллар қийматидаги Олимпия шаҳарчасини қураётган эди. Мусобақа энди Баҳрайнда ўтказилади.


дайжест

Жо Байден ўғли Ҳантерни афв этди

АҚШ президенти Жо Байден ўғли Ҳантер Байденни «содир этган ёки содир этган бўлиши мумкин» бўлган жиноятлари учун афв этди. Кичик Байден солиқ тўлашдан бўйин товлаш, қалбаки солиқ декларациясини тақдим этиш, ноқонуний қурол сақлаш каби жиноятларда айбланган.


дайжест

Украина армиясининг кучи босиб олинган ерларни қайтаришга етмаяпти — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Украина армиясининг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун кучлари етарли эмаслигини айтди. У Украина хавфсизлик кафолатларини олиши ва можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш кераклигини билдирди.


дайжест

Грузияда намойишлар давом этмоқда, 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Грузияда 5 кундан бери ҳукуматнинг ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокараларни тўхтатиш қарорига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда. Полиция сув ва кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда, намойишчилар бунга жавобан баррикадалар қуриб, мушак отмоқда. Бунда жами 200 дан ортиқ киши қўлга олинди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *