• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сурия президенти Исроилдан ёрдам сўради — Дарё Янгиликлари


Сурия президенти Башар Асад мамлакатдаги исёнчиларга қарши курашда Исроилдан ёрдам сўради. Бу ҳақда Сурия хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб, Elaph нашри хабар берди.

Фото: AP

Маълум қилинишича, мурожаат Асаднинг Европадаги ёрдамчиларидан бири орқали Исроил томонига етказилган. Ушбу сўровга яҳудий давлати танқидий жавоб берган. Жумладан, Исроил ҳукумати Суриядаги вазият уларни ташвишга солмаслигини айтиб, “аввало Суриядан Эронпараст кўнгиллиларни олиб ташлаш, сўнгра ёрдам сўраш” кераклигини маслаҳат берган.

Суриядаги вазият

Исёнчиларнинг Ҳалаб провинцияси ғарбий қисмида ҳукумат кучларига қарши кенг кўламли ҳужуми 27 ноябрь куни бошланди. Икки кундан сўнг улар 2016 йилдан бери биринчи марта Ҳалаб шаҳрига кирди. Ҳужумга Суриядаги фуқаролар уруши даврида Асадга қарши чиққан “Ҳаёт Таҳрир аш-Шам” террорчилик ташкилоти бошчилик қилди.

30 ноябрь куни Сурия армияси Ҳалабдан “қўшинларни вақтинча олиб чиқиб кетиши”ни эълон қилди. Аммо Асад Сурия “дўстлари ва иттифоқчилари ёрдамида террорчиларни йўқ қилишга қодир”лигини ишонч билан таъкидлаб, терроризмни йўқ қилишни “минтақадаги барқарорлик ва хавфсизлик” гарови деб атади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *