• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

3 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


«Қўрқиш ноўрин» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида

Тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистондаги аксар корхоналар ЖСТ талабларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга эканини таъкидлади. «Катта бир зарар ёки қўрқинчли ҳодиса юз беради деб ўйламайман», деди у.


дайжест

«Мактаб дарсликларининг ижара тўловлари масаласини қайта кўриб чиқиш керак» — депутат Алишер Қодиров

Депутат Алишер Қодиров мактаб дарсликларининг ижара тўловини жорий этиш масаласини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтди. У, шунингдек, ўқитувчиларнинг маошларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди: «Яхши ўқитувчилар кўпроқ, ёмон ишлаётганлар эса камроқ оладиган рақобатли тизим яратайлик», — деди у.


дайжест

Ўзбекистонда энергия ресурсларини беҳуда сарфлашга қарши рейдлар ўтказилмоқда

Тошкентда электр энергияси беҳуда сарфланишига қарши рейдлар амалга оширилмоқда. Прокурорлар тадбиркорларга нисбатан маъмурий баённомалар тузиб, уларни жарима ва электр тармоғидан узиш эҳтимолидан огоҳлантирмоқда.


дайжест

Yandex Go Навоийда иш бошлади

Навоий шаҳрида Yandex Go такси хизмати йўлга қўйилди. Сафарларнинг минимал нархи 4000 сўмдан бошланади.


дайжест

«Айланма 1 млрд доллардан ошади». Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда

RISE Research тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича глобал индексда Марказий Осиё ва Кавказда биринчи ўринни эгаллаб турибди. 2023 йили ярим млн фуқаро криптоактивларга эгалик қилган, криптоиндустриядаги провайдерларнинг айланмаси эса млрд доллардан ошган.


дайжест

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Ўзбекистонга 9 млн евро грант ажратади

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти яшил мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонга 9 млн евро миқдорида грант ажратади. Бу бўйича мамлакат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда жамият ўртасида келишув имзоланди.


дайжест

«Бизга террористга қарагандек муомала қилишди» — Абу-Даби аэропортида ушлаб турилган ўзбекистонликлар

Абу-Дабига учиб боргач, БААга киритилмаган ўзбекистонлик эркакларнинг яна бир неча нафари Тошкентга қайтиб келди. Уларнинг баъзилари Абу-Даби аэропортида бошдан кечирганлари ҳақида «Dunyouzbeklari.Com»га айтиб берди. Ҳуқуқлари поймол бўлган фуқаролар ушбу ҳолат юзасидан БАА элчихонасига шикоят қилмоқчи.


дайжест

Тошкент — Хўжакент йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилди

3 декабрдан Тошкент — Хўжакент — Тошкент йўналишида янги тезюрар электропоезд иш бошлайди. «Ўзтемирйўлйўловчи» қатнов жадвали ва нархлари ҳақида маълумот берди.


дайжест

Самарқанддаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз бўғма илон томошалари ўтказилгани аниқланди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида икки нафар фуқаро тегишли рухсатнома ва ҳужжатлари бўлмай туриб мактаб ва боғчаларда жами 900 га яқин болага Қизил китобга киритилган бўғма илон томошаси ўтказгани аниқланди. Илон олиб қўйилди, текширув ҳаракатлари бошланди.


дайжест

Сурхондарёлик Дилором Йўлдошева BBC тузган дунёнинг руҳлантирувчи 100 аёли рўйхатига кирди

BBC 2024 йилги дунёнинг энг руҳлантирувчи ва катта таъсирга эга 100 аёли рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Нобель совриндори, зўравонликка қарши фаол, актриса, олимпиячилар ва деновлик тикувчи, тадбиркор Дилором Йўлдошева ҳам бор.


дайжест

Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ваколатхонаси ўз ишини бошлади

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақдаги битим COP16 конференцияси доирасида имзоланди. Ҳужжат февраль ойида очилган офис фаолияти учун ҳуқуқий асос ҳисобланади ҳамда давлат органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.


дайжест

Ўзбекистон 2030 йилгача 2 млн гектардан ортиқ деградацияга учраган ерларни тиклаши керак

Ўзбекистон беш йилда 2 млн гектардан ортиқ деградацияга учраган ерларни тиклаши керак, дея таъкидлади экология вазири Азиз Абдуҳакимов. Унинг айтишича, бундай лойиҳалар катта молиявий ресурслар талаб қилади. Вазир COP16 доирасида халқаро молиялаштиришни осонлаштириш бўйича таклифларини билдирди.


дайжест

Иссиқлик энергияси етказиб берувчи қозонхоналар учун газ нархлари пасайтирилди

Табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ нархи пасайтирилди.


дайжест

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида скутер ва мопедлар ҳаракати тақиқланди

Бухоронинг тарихий қисмида скутерлар, мопедлар, велосипедлар ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш энди маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Тегишли ҳудудларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда.


дайжест

Тошкент аэропортида — туман, самолётлар муқобил аэродромларга юборилмоқда

Туман туфайли «Тошкент» халқаро аэропортида самолётларни қабул қилишда чекловлар жорий этилди. Тўртта самолёт Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди, яна бири — Бухорога.


дайжест

Ўзбекча YouTube — 2024 йил ноябрида: АҚШдаги сайлов, Қатардаги мағлубият, декабрь ҳавоси ва зумерлар нима дейди?

«Dunyouzbeklari.Com» YouTube’да ўзбекистонликлар тайёрлаган контент сарҳисобини юритишда давом этади. Ноябрдаги кўплаб ўзбекча подкастларда АҚШдаги президент сайлови асосий мавзу бўлди. Ўзбек футболчиларининг Қатардаги мағлубияти ҳиссиётларга бой контентни кўпайтирди. Зумерларга микрофон тутилди.


дайжест

Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль конституциявий тартибни «коммунистик кучлар»дан ҳимоя қилиш учун ҳарбий ҳолат эълон қилди. У бундай чорани мухолифатнинг ҳаракатлари туфайли қўллаганини айтди, унинг сўзларига кўра, мухолифат мамлакатни инқирозга олиб кирмоқчи.


дайжест

«Қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз». Германия канцлерининг Украинага ташрифида нималар муҳокама қилинди?

Германия канцлери Олаф Шольц 2,5 йил ичида Украинага қилган илк ташрифи чоғида мамлакатга 650 млн евролик қўшимча ҳарбий ёрдам етказиб берилишини эълон қилди. Шунингдек, Киевдан Путинга мурожаат қилиб, Германия Украинани қўллаб-қувватлаши сусаймаслигини таъкидлади.


дайжест

НАТО аъзолари орасида Украинанинг иттифоққа аъзо бўлиш таклифи бўйича «консенсус йўқ» — Reuters

НАТО аъзолари орасида Украинани иттифоққа таклиф қилиш учун зарур бўлган «консенсус белгилари йўқ», деб ёзади Reuters. Украина ТИВ мамлакат блок аъзолигига «ҳеч қандай муқобил ёки ўрнини босувчи» аъзоликни қабул қилмаслигини билдирди ва Будапешт меморандумининг «аччиқ тажрибаси»ни эслатди.


дайжест

Грузия президентининг парламент сайловлари натижаларини бекор қилиш ҳақидаги даъвоси рад этилди

Грузия Конституциявий суди президент ва мухолифатнинг октябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини кўплаб қоидабузарликлар туфайли бекор қилишни талаб қилган даъволарини рад этди. Қарор тўққиз судьянинг етти нафари томонидан қўллаб-қувватланди. Мамлакатда намойишлар давом этмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *