• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ноябрда доллар курси қандай ўзгарди? – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Ноябрь ойида Марказий банк белгилаган бир АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 0,71% ёки 90,71 сўмга — 12 774,34 дан 12 865,05 сўмга ошди. Бу «Dunyouzbeklari.Com» ўрганган МБ маълумотларидан келиб чиқади.

Таққослаш учун: 2023 йил ноябрида АҚШ валютаси курси 0,64% (+78,65 сўм) ўсган эди.

Агар октябрь охирида банклар долларни 12 715−12 760 сўм оралиғида сотиб олиб, аҳолига 12 780−12 835 сўмдан сотган бўлса, ноябрь охирида харид курси 12 790−12 840 сўмни, сотиш курси эса 12 870−12 925 сўмни ташкил қилди.

Ўтган ойда Тошкент валюта биржасидаги савдолар ҳажми октябрга нисбатан 13,2% — 3,55 миллиардан 3,08 миллиард долларгача камайди.

Августда миллий валюта 0,67% (+83,97 сўм) девальвацияга учради, сентябрда — +0,71% (90 сўм), октябрда — 0,46% (59 сўм). Шу билан бирга, июлда сўм долларга нисбатан 0,11% (-14,12 сўм), июнда эса 0,51% (-64,67 сўм) мустаҳкамланди.

11 ой якунида сўм атиги 4,26% — 12338,77 дан 12865,05 сўмга (+435,57 сўм) қадрсизланди. Таққослаш учун: 2023 йилнинг шу даврида девальвация 9,5% ни (+1072,42 сўм) ташкил қилган эди.

Аввалроқ иқтисодчи Миркомил Холбоев Ўзбекистон миллий валютаси қадрсизланиши сабабларини таҳлил қилган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *