• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон элчихонаси Жанубий кореядагиларни огоҳлантирди


Хабарингиз бор 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Шу муносабат билан мамлакатдаги Ўзбекистон элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

«Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангиздан Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз», дейилади хабарда.

Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз сўралади:

+82 10 3213 4505

+82 10 2909 4334

Эслатиб ўтамиз, 3 декабр куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилди. 

Мамлакатда сиёсий партиялар, парламент фаолияти тўхтатилди. Парламент ҳарбий ҳолатни тўхтатишга овоз берди. 

Сеул кўчаларида ҳарбий техникалар ҳаракатланмоқда, дейилади ОАВ хабарида. 

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *