• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Apple ходимларининг iPhone’ига жосуслик дастурий таъминотини ўрнатмоқда — Дарё Янгиликлари


Apple ходими компанияга қарши даъво қўзғатди. У компанияни ходимларнинг шахсий қурилмаларига ўрнатишни талаб қилаётган дастурий таъминот орқали кузатувни амалга оширганликда айблади.

Фото: Getty Images

Apple’нинг реклама технологиялари бўлимидан Амар Бхактнинг айтишича, компания ходимлардан шахсий қурилмаларига махсус дастурий таъминотни ўрнатишни талаб қилмоқда. Бу дастур компанияга ходимларнинг электрон почтаси, фотосуратлар архиви, соғлиқ ҳақидаги маълумотлари ва бошқа шахсий маълумотларига кириш имконини беради.

“Агар сиз шахсий ҳисобингизни iPhone, iPad ёки Apple томонидан бошқариладиган ёхуд Apple’га тегишли компьютерда ишлацангиз, қурилмада сақланган барча маълумотлар (жумладан, электрон хатлар, фотосуратлар, видеолар, қайдлар ва бошқа маълумотлар) Apple томонидан текширилиши мумкин”, дейилади даъвода.

Бундан ташқари, даъвогар Apple ходимларга меҳнат шароитларини муҳокама қилишни, оммавий ахборот воситалари билан алоқа ўрнатишни ва Apple ичидаги қонунбузарликлар ҳақидаги маълумотларни ошкор этишни тақиқлаётганини қайд этган. 2020 йилдан бери компанияда ишлаб келаётган Бхакт, унга подкастларда ўз иши ҳақида сўзлашни ман этишгани ва LinkedIn’даги профилидан меҳнат шароитлари тўғрисидаги маълумотларни ўчиришга мажбур қилишганини айтган.

Apple эса бу айбловларга жавоб бериб, даъволар асоссиз эканлигини ва ходимлар ҳар йили меҳнат шароитларини муҳокама қилиш бўйича ўқитишдан ўтишини маълум қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *