• Сб. Янв 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Навоий вилояти ССП бошқармасига янги раҳбар тайинланди


Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб Шакаров Дилшод Эсанович тайинланди.

Д.Шакаров 1975 йил йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 1999 йилда Самарқанд кооператив институтини, 2009 йилда Самарқанд давлат университетини, 2024 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган.

2018-2019 йилларда Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Учқудуқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Шакаровга қадар вилоят ССП бошқармасини Мерей Омонбоева бошқарган.

М.Омонбоева муқаддам ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айбдор деб топилган  ва ушбу жиноят иши доирасида Навоий вилояти Навбаҳор тумани суди унга нисбатан ҳукм ўқиган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *