• Сб. Мар 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев АЭХА бош директори билан учрашди – Dunyouzbeklari.Com


Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси Ўзбекистонга икки кунлик ташрифини амалга оширди. Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда тинч атом соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан муҳим келишувларга эришилди.

АЭХА бош директори Рафаэл Гросси расмий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, тинч атом соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Учрашувда икки томонлама амалий шерикликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилишга келишиб олинди.

Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон 1994 йилдан буён АЭХА аъзоси бўлиб, ушбу нуфузли ташкилот билан биргаликда 40 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Айни пайтда ташкилот билан ядро фани, тиббиёти, ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва бошқа йўналишларда 5 та қўшма лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

Президент матбуот хизмати

Гросси 5 декабр куни Самарқандда бўлиб ўтадиган «Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш истиқболлари» конференциясида иштирок этади. Ушбу анжуман Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси билан ҳамкорликда ўтказилганди.

Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари АЭХА делегациясининг ташрифи доирасида ўтказилган учрашув ва тадбирларнинг натижаларини юқори баҳолаб, агентлик билан ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *