5 декабрдан Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари учун чегирмалар оширилди. Конституция байрами ва Янги йил арафасида Onix учун чегирма 19 млн сўмга, Tracker учун эса 29 млн сўмга етди.
Chevrolet бренди 5 декабрдан бошлаб Onix ва Tracker моделлари учун янада катта чегирмаларни эълон қилди. Унга кўра:
- Chevrolet Onix учун чегирма 19 млн сўмгача оширилди (аввал 15 млн сўм эди);
- Chevrolet Tracker учун чегирма 29 млн сўмгача кўтарилди (аввал 22 млн сўм эди).
Акциялар 8 декабрь – Конституция куни ва Янги йил арафасида ташкил қилинган бўлиб, фақат чекланган миқдордаги автомобиль учун амал қилади.
Chevrolet Onix ва Tracker Ўзбекистонда талаб юқори бўлган моделлардан бири ҳисобланади. Улар 2023 йилда UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган янги авлод платформаларида яратилган. Компания маълумотига кўра, йил бошидан бери ушбу моделлар бўйича 40 мингдан ортиқ буюртма рўйхатга олинган.