• Пт. Фев 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Ҳизбуллоҳ” исёнчиларга қарши курашда Сурияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди


Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати бош котиби Наим Қосим “террорчиларга қарши” курашда Сурияга ёрдам беришга ваъда берди. Бу ҳақда у Аl Manar телеканали орқали эфирга узатилган нутқида айтиб ўтди.

Фото: The New York Times / “Ҳизбуллоҳ” армияси

“Ҳизбуллоҳ” Сурия билан биргаликда унга қарши босқинчилик мақсадларини амалга оширишга имкон қадар тўсқинлик қилади, дейди у.

Унинг сўзларига кўра, Суриядаги исёнчи гуруҳларнинг ҳужумига “АҚШ ва Исроил томонидан ҳомийлик қилинмоқда”. Шу муносабат билан Қосим Исроилга қарши туришда “Ҳизбуллоҳ”ни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Суриядаги вазият

Исёнчиларнинг Ҳалаб провинцияси ғарбий қисмида ҳукумат кучларига қарши кенг кўламли ҳужуми 27 ноябрь куни бошланди. Икки кундан сўнг улар 2016 йилдан бери биринчи марта Ҳалаб шаҳрига кирди. Ҳужумга Суриядаги фуқаролар уруши даврида Асадга қарши чиққан “Ҳаёт Таҳрир аш-Шам” террорчилик ташкилоти бошчилик қилди.

Сурия исёнчилари Ҳалаб қалъаси олдида
Фото: Getty Images

30 ноябрь куни Сурия армияси Ҳалабдан “қўшинларни вақтинча олиб чиқиб кетиши”ни эълон қилди. Аммо Асад Сурия “дўстлари ва иттифоқчилари ёрдамида террорчиларни йўқ қилишга қодир”лигини ишонч билан таъкидлаб, терроризмни йўқ қилишни “минтақадаги барқарорлик ва хавфсизлик” гарови деб атади.

Сурия президенти Башар Асад мамлакатдаги вазият юзасидан Исроилдан ёрдам сўради. Мурожаат Асаднинг Европадаги ёрдамчиларидан бири орқали Исроил томонига етказилган. Ушбу сўровга яҳудий давлати танқидий жавоб берган. Жумладан, Исроил ҳукумати Суриядаги вазият уларни ташвишга солмаслигини айтиб, “аввало Суриядан Эронпараст кўнгиллиларни олиб ташлаш, сўнгра ёрдам сўраш” кераклигини маслаҳат берган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *