• Сб. Мар 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев янги электропоездда Тошкентдан Хожикентга борди (фото)


Тошкент—Хожикент—Тошкент йўналишида янги тезюрар электропоезд йўлга қўйилганди. Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни ушбу поездга чиқиб, ҳаракатланиши ва қулайликларини кўрди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, вагонлар шинам ва ёруғ, йўловчилар учун қулай. Ўриндиқлар сони 586 та. Маълумот таблолари ва ёнғин хавфсизлиги тизими ўрнатилган. Поезд соатига 120 километргача тезликка чиқа олади. Ҳар бир тарафга кунига учтадан қатнов йўлга қўйилади.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Сафар чоғида давлат раҳбари темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчилар учун шароитларни яхшилаш, темирйўлларни электлаштириш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботларини тинглади.

Тошкент ва Хожикент оралиғидаги темирйўлга туташ майдонларни 2025 йилги реновация дастурига киритиб, уларни тартибга келтиришга кўрсатма берилди. Йўналишдаги эгри қисмларни тўғри қилиб қайта қуриш орқали кунлик экспресс поездлар қатновини кўпайтириш ва кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш топширилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

“Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳам муҳокама қилинди. Темир йўл четларини кўкаламзорлаштириш, сув ресурслари чекланган ҳудудларда хорижий тажриба асосида қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни экиш, чет элдан фақат маҳаллий иқлимимизга мос бўлган кўчатларни келтириш зарурлиги қайд этилди.

Тошкент—Хожикент—Тошкент йўналишида қатновчи янги тезюрар электропоезд

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Тезюрар электропоездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 7201-сонли Тошкент—Хожикент: Тошкент 06:18 — Хожикент 07:42
  • 7202-сонли Хожикент—Тошкент: Хожикент 08:02 — Тошкент 09:17
  • 7203-сонли Тошкент—Хожикент: Тошкент 12:53 — Хожикент 14:03
  • 7204-сонли Хожикент—Тошкент: Хожикент 14:33 — Тошкент 15:48
  • 7205-сонли Тошкент —Хожикент: Тошкент 18:10 — Хожикент 19:20
  • 7206-сонли Хожикент—Тошкент”: Хожикент 19:45 — Тошкент 21:03

Тошкент бўлинмасининг ягона ҳудуд чипта нархи умумий 20 000 сўм, болалар учун: 11 500 сўм этиб белгиланди. Одатдаги жадвал асосида қатнаб келаётган электропоездларнинг қатнов вақтлари ўз ўрнида қолади ва жадвал асосида қатновларини давом эттиради.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *