• Вт. Апр 22nd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда «Баланд пиёдалар ўтиш жойи» жорий этилади – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистонда пиёдалар хавфсизлигини ошириш мақсадида янги «Баланд пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгиси ва ётиқ чизиқлари жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, янги йўл белгиси шаҳар ва аҳоли пунктларидаги қуйидаги жойларда ўрнатилади:

  • ёритилган ва тезлик чеклови соатига 30 км бўлган участкалар;
  • болалар майдончалари, таълим муассасалари, стадионлар, вокзаллар, савдо марказлари;
  • одамлар кўп тўпланадиган жойлар ва кўриниш чекланган чорраҳалар.

Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва маҳаллий ҳокимият органлари 2025–2026 йилларда «Баланд пиёдалар ўтиш жойи» белгиси ўрнатиладиган манзилларни аниқлаш бўйича рўйхатни тасдиқлаши керак.

Янги тизим йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришга қаратилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *