• Сб. Янв 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президент Конституция кунига маҳкумларни афв этди – Dunyouzbeklari.Com


Президент Конституциянинг 32 йиллиги муносабати билан жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига ўтган 483 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Афв этилганлар

  • 107 нафар шахс жазодан тўлиқ озод қилинади.
  • 275 нафар шахс муддатидан илгари шартли озод қилинади.
  • 7 нафар шахснинг жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади.
  • 94 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати қисқартирилади.

Афв этилган шахслар

  • 25 нафар чет эл фуқаролари.
  • 32 нафар аёллар.
  • 5 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар.
  • 274 нафар ёшлар, шулардан 104 нафари вояга етмаганлар.
  • 6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этганлар.

Президент матбуот хизматига кўра, мазкур фармон мамлакатдаги инсонпарварлик сиёсати ҳамда бағрикенглик ва кечиримлилик тамойилларининг амалдаги ифодасидир.

Афв этилганларни жамиятга мослаштириш, иш билан таъминлаш ва уларнинг соғлом турмуш тарзига қайтишлари учун масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *