• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

НАСА астронавтларнинг Ойга парвозини яна кечиктирди  — Дарё Янгиликлари


НАСА “Аполлон” миссиясидан 50 йилдан кўпроқ вақт ўтиб Ойга астронавтларни юборишда янги кечикишлар ҳақида эълон қилди.

Фото: itc.ua

НАСА раҳбари Билл Нелсоннинг маълум қилишича, “Артемида” дастури доирасидаги кейинги миссия, яъни тўрт нафар астронавтнинг Ой атрофида айланиб чиқиши ва уларнинг Ерга қайтиши 2025 йил сентябрдан 2026 йил апрелга кўчирилди.

Расмий шахсларга кўра, икки йил олдин амалга оширилган биринчи синовли парвоз чоғида тушиш аппаратининг иссиқликдан ҳимоя қилувчи қобиғида юзага келган шикастланишларни ўрганиш анча вақт талаб этган. Бундан ташқари, космик кемани бошқа жиҳатлардан ҳам такомиллаштириш зарур бўлган.

Натижада “Артемида”нинг учинчи миссияси, яна икки космонавтнинг Ойга қўниши камида 2027 йилгача қолдирилди. НАСА уни 2026 йилда амалга оширишни режалаштирган.

“Артемида” бу — НАСА томонидан 1960 йилларнинг охири ва 1970 йилларнинг бошларида амалга оширилган “Аполлон” ой дастурининг давоми. “Артемида” доирасида ҳозиргача фақат битта миссия якунланган: 2022 йилда “Орион” номли учувчисиз аппарати Ойни айланиб чиққан.

Ойга учириш ва унинг атрофини айланиб чиқиш муваффақиятли амалга оширилган бўлса-да, аппарат атмосферага киришда шикастланган ва иссиқлик ҳимоя экрани шикастланган. Яқиндагина муҳандислар бунинг сабабини аниқлашга ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди.

НАСА раҳбари Билл Нелсон
Фото: AP Photo

Нелсоннинг сўзларига кўра, тўртта астронавт билан навбатдаги парвоз учун худди шу экранга эга бўлган Орион қўниш аппарати ишлатилади, аммо бунда атмосферага кириш траекторияси ўзгартирилади. Расмийларнинг сўзларига кўра, иссиқликдан ҳимояловчи экранни алмаштириш камида бир йилга кечикади, бу эса Ойга қўнишни янада кейинга суради.

“Аполлон” дастурида 24 нафар астронавт иштирок этган, улардан 12 нафари Ой юзасига қадам қўйган. Охирги марта бу 1972 йил декабрь ойида “Аполлон-17” миссияси пайтида содир бўлган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *