• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентнинг иккита туманида 2,7 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди


Тошкент шаҳрида 3 та қоидабузарлик натижасида тизимга 2 млрд 747 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Хусусан, Шайхонтоҳур туманида “Б.” уй-жой ширкати жами 17 дона электр ҳисоблагичдан 9 тасига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда 726 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Шунингдек, Олмазор туманида “Ф.Т.” МЧЖ фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга оширмаган. Натижада таъминот корхонасига 1 млрд 159 млн сўм зарар етказилган.

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Бундан ташқари, Олмазор тумани О.Бобожонов кўчаси, 20-уй манзилидаги турар жой биносининг электр ҳисоблагичи ҲЕТ Billing тизимига киритилмасдан фойдаланилган. Натижада таъминот корхонасига 862,2 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ортиб бормоқда

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Ушбу ҳолатларнинг аксариятида миқдор млрд сўмдан ортиқ. Хусусан, Сирдарёда 683 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушланган эди.

Шунингдек, Сирдарёдаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчасида 325 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкентда жами 2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, Ангрендаги метан заправкада 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *