• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистоннинг захира активлари ноябрда камайди – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 декабрь ҳолатига кўра 41,47 миллиард долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ноябрь ойида 1,67 миллиард долларга (-3,9%) камайди, деб хабар бермоқда Марказий банк.

Нега пасайди?

  • Хорижий валюта захиралари: 1,04 миллиард долларга камайиб, 8,18 миллиард долларни ташкил қилди.
  • Олтин захиралари: Қиймати 623 миллион долларга камайиб, 32,7 миллиард долларга тушди. Олтиннинг физик ҳажми ўзгаришсиз қолган бўлса-да (12,3 миллион унция ёки 382,3 тонна), ноябрь ойида унинг нархи 2,6% га тушгани асосий сабаб бўлди.

Тренд ўзгариши

Июлдан октябргача захиралар кетма-кет ўсганди:

  • Июлда: +1,06 миллиард доллар.
  • Августда: +1,75 миллиард доллар.
  • Сентябрда: +1,98 миллиард доллар.
  • Октябрда: +2 миллиард доллар.

Бироқ, ноябрь ойидаги пасайиш захиралардаги олтин нархининг халқаро бозорда тушиши билан изоҳланади. Нархлар бир троя унцияси учун 2721 доллардан 2651 долларгача тушган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *