Фарғона вилояти Ветеринария қўмитаси Риштон туманида қорамоллар ўлимлари ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ бериб, ҳолатни ўрганиб, юқумли касалликлар аниқланмаганини маълум қилди.
Риштон тумани «Мевазор» маҳалласидан ноябрь ойида қорамоллар танасида тошма, тана ҳарорати кўтарилиши ва оқсоқланиш каби аломатлар кузатилгани ҳақида мурожаат қилинган.
Ишчи гуруҳ текшируви натижасида қорамолларда юқумли касаллик йўқлиги маълум бўлди. Аниқланган ҳолатлар қуйидаги сабабларга боғланган:
- Қорамолларни нотўғри озиқлантириш;
- Молхоналар санитария талабларига жавоб бермаслиги;
- Қорамолларнинг бир-бирига шикаст етказган.
![](https://bugun.uz/wp-content/uploads/2024/12/2024-12-08-10.41.27.jpg)
Мол эгаларига зооветеринария талабларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди. Тўғри озиқлантириш ва молхоналар санитария ҳолатини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.