Жанубий Кореянинг собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Хён Жанубий Кореяда давлатга хиёнат ва исёнда айбланиб ҳибсга олинди. Ким «ҳарбий ҳолат билан боғлиқ барча ҳодисалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши»ни айтиб, 4 декабр куни истеъфосини эълон қилган эди.
Аввалроқ полиция мухолифат билан зиддият туфайли қисқа муддатга ҳарбий ҳолат эълон қилган президент Юн Сок Ёлни Шимолий Кореяга яқинликда айблаб, давлатга хиёнат бўйича тергов бошлаган эди. 190 нафар депутат ёпиқ парламентга мажбуран кириб, фармонни бекор қилиш учун овоз берганидан кейин у олти соатдан кейин ўз қарорини бекор қилди.
7 декабрь куни Юн ўз қилмиши учун узр сўради, бироқ ўз истеъфосини эълон қилмади, депутатлар эса импичмент учун етарли овоз йиға олишмади.