2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида автобусларда нақд пул орқали тўлов қабул қилиш бекор қилинади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.
Нима ўзгаради?
- Нақд пул билан ҳаракатланиш учун бекатларда Paynet, MultiPay ва Oson инфокиосклари орқали бир марталик чипта харид қилиш талаб этилади.
- Электрон тўловлар учун транспорт карталари ёки банк карталаридан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
- Барча автобусларга QR кодларни ўқий оладиган ускуналар ўрнатилади.
Тарифлар:
- Электрон тўлов учун йўлкира: 1 700 сўм (чегирма билан).
- Нақд пул учун бир марталик чипта: 3 000 сўм.
- Багаж ташиш: 4 000 сўм.
- Қатновлар сонига боғлиқ тариф: 1 600 сўм.
Брутто-шартнома тизимига ўтиш
Президентнинг 2023 йилги қарорига кўра, Тошкентда автобус йўналишлари брутто-шартнома асосида молиялаштириладиган тизимга босқичма-босқич ўтказилади.