• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганда кўп йиллик чинор йўлнинг ўртасига қулаб тушди (видео)


Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани Жомашўй шаҳарчаси марказидаги кўп йиллик чинор қулаб тушди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Ҳодиса 8 декабрь куни тушга яқин содир бўлгани айтилмоқда.

Фото: Оқилхон Мамажонов

 Бахтли тасодиф билан одамларга шикаст етмаган, автомобиллар талафот кўрмаган.

Фото: Оқилхон Мамажонов

“Худонинг ўзи сақлади. Гавжум кўча бу, бозор бўладиган кунларга тўғри келганида оқибати ёмон бўларди» дея изоҳ қолдирган воқеа гувоҳлари.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Ўтган асрнинг 60 йилларида экилган чинорнинг қулашига дарахтнинг қуригани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Гавжум йўлни тўсиб қўйган дарахт маҳаллий аҳоли ёрдамида четга олиниб, шох-шаббалари арраланиб, ободонлаштириш бошқармаси ихтиёрига топширилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *