• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШнинг Андреан ороллари яқинида 6,1 магнитудали зилзила қайд этилди 


Американинг Аляска штатига қарашли Андреан ороллари яқинида 6,1 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази хабар берди.

Фото: Global Look Press

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмаган.

Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, зилзила эпицентри тахминан 4,4 минг киши истиқомат қилувчи Уналаска шаҳридан 789 км жануби-ғарбда жойлашган. Сейсмик ҳодиса манбаи 10 км чуқурликда жойлашган.

Аввалроқ АҚШ Геология хизмати Калифорния штати шимолида 7 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Сан-Франциско кўрфази ҳудудида зилзилалар қайд этилган. Калифорния ва Орегон штатларининг қирғоқбўйи аҳолисига қуйидагича огоҳлантириш юборилган: “Сизнинг яқинингиздаги қирғоққа бир қатор кучли тўлқинлар ва шиддатли оқимлар урилиши мумкин. Сиз хавф остисиз. Қирғоқ сувларидан тезда узоқлашинг”.

Фото: Reuters

Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила 5 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:44 да (Тошкент вақти билан кечаси 23:44 да) юз берган, унинг эпицентри Гумболд округидан тахминан 10 миля (16 километр) жануби-ғарбда жойлашган.

АҚШда кузатилган сўнгги кучли зилзилалар

2014 йилнинг ёзида Калифорнияда 6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ўша пайтдаги сўнгги 25 йилдаги энг кучли зилзила эди. Унинг эпицентри Америка Канони шаҳридан 6 километр шимоли-ғарбда ва Напа шаҳридан 9 километр жанубда жойлашган.

2019 йил ёзида 6,4 магнитудали зилзила Лос-Анжелесдан 196 километр узоқликда қайд этилган, зилзилалар Лас-Вегасда сезилган. У 1994 йилдан бери Калифорниянинг жанубида энг кучлиси бўлганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *