• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ Суриядаги ИШИД позицияларига ҳаво зарбаларини йўллади – Dunyouzbeklari.Com



Америка авиацияси 8 декабрь куни Башар Асад режими қулаганидан кейин террорчилар мамлакатда яна пайдо бўлишларига йўл қўймаслик учун Суриядаги ИШИД позицияларига бир неча ўнлаб зарбалар берди, деб ёзмоқда The New York Times.

Қайд этилишича, бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда журналистлар олдида нутқ сўзлаган.

У Асад режимининг қулашини «адолатнинг ҳаракати» деб таърифлади. «Ниҳоят, Асад режими қулади. Бу режим юз минглаб бегуноҳ сурияликларга шафқатсизлик қилди, уларни қийнади ва ўлдирди. Бу жафокаш Сурия халқи учун ўзининг мағрур мамлакатида яхшироқ келажак қуришда тарихий имконият лаҳзасидир», — деди Байден.

Президент Оқ уй ҳокимиятни ўтказиш жараёнида барча Сурия гуруҳлари билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади. Шунингдек, у қўшни давлатлар, жумладан, Иордания, Ливан, Ироқ ва Исроилга агар ўтиш даврида улар учун Сурия томонидан бирон-бир таҳдид пайдо бўлса, уларни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

«Биз ИШИД ўз имкониятларини тиклаш учун ҳар қандай вакуумдан фойдаланишга ҳаракат қилишини аниқ тушунамиз. Биз бунга йўл қўймаймиз. Биргина бугун бизнинг қуролли кучларимиз Сурия ҳудудида ИШИД лагерларига қаратилган ўнлаб нуқтавий ҳаво зарбаларини амалга оширди», — дея қўшимча қилди Байден.

АҚШ Марказий қўмондонлиги, ўз навбатида, якшанба куни ИШИДнинг Суриядаги 75 дан ортиқ нишонларига ҳужум қилганини маълум қилди. Ҳужумларда B-52 бомбардимончи самолётлари, F-15 қирувчи самолётлари ва A-10 ҳужумчи самолётлари иштирок этди.

Шу билан бирга, Исроил мудофаа армияси Сурия жанубидаги ва Дамашқдаги қурол-яроғ омборларига бир неча бор зарба бергани айтилмоқда. Reuters манбаларининг хабар беришича, Исроил божхона ва ҳарбий разведка штаб-квартираси, шунингдек, Дамашқдаги тадқиқот марказига ҳаво ҳужумлари уюштирган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *