• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қирғизистонда осойишталик тўғрисидаги қонун қабул қилинди  — Дарё Янгиликлари


Президент Садир Жапаров тунда шовқинни чекловчи “Осойишталик тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб хабар берди Қирғизистон президентининг матбуот хизмати.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Янги қонунга кўра, иш кунлари соат 22:00 дан 07:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача шовқин-сурон қилиш тақиқланади.

Янги қоидалар фуқароларнинг саломатлигини ортиқча товуш босимидан ҳимоя қилишга қаратилган. Шунингдек, осойишталикни бузишдан муҳофаза қилиниши лозим бўлган объектлар ва ҳудудлар рўйхати, сокинликни бузиш деб ҳисобланувчи фаолият турлари белгиланмоқда.

Фуқаролар тинчлигини бузувчи ҳаракатларга қуйидагилар киради: баланд мусиқа, мусиқа асбобларини чалиш, сигнализациялардан, пиротехника воситалари ва таъмирлаш ишларидан юзага келадиган шовқин, шунингдек рухсат этилган даражадан юқори бўлган бошқа товушлар. Чекловлар транспорт, савдо ва кўнгилочар объектлар, шунингдек, турар жой зоналарига қонунда белгиланган соатларда амал қилади.

“Қонуннинг қабул қилиниши шовқиннинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш ва дам олиш учун қулай шароитларни таъминлаш зарурати билан боғлиқ”, дейилади қонунга бағишланган релизда.

Қозоғистондаги шунга ўхшаш қонунга кўра, кўп қаватли уйларда иш кунлари 22:00 дан кейин ва 09:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари эса 23:00 дан 10:00 гача шовқин қилиш мумкин эмас.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *