Янги Зеландия, Босния ва Герцеговина ҳамда Венесуэланинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 9 декабрь куни вазир Бахтиёр Саидов янги тайинланган элчилар билан учрашиб, ишонч ёрлиқларини қабул қилган. Вазир элчилар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Марк Жулиан Трейнор Янги Зеландиянинг, Иван Орлич Босния ва Герцеговинанинг, Розальба Ло Буэ Антико эса Венесуэланинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган.
Марк Жулиан Трейнор ва Бахтиёр Саидов.
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати
Иван Орлич ва Бахтиёр Саидов.
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати
Розальба Ло Буэ Антико ва Бахтиёр Саидов.
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати
Саидов Марк Жулиан Трейнор билан суҳбатда барқарор қишлоқ хўжалиги, саноатни ривожлантириш, «яшил» иқтисодиёт, тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва бошқа истиқболли йўналишларга эътибор қаратган.
Босния ва Герцеговина вакили билан бўлса иқтисодий соҳада самарали ҳамкорлик қилиш учун кўплаб имкониятлар кўриб чиқилган. Венесуэла элчиси билан парламентлараро ҳамкорлик муҳокама қилинган.