• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қашқадарёда эр хотинини қўрқитиб қўймоқчи бўлиб, отиб қўйди


Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.

Сочма ўқ аёлнинг орқа томони ва сон қисмига тегиб жароҳатлайди. Енгил тан жароҳати олган аёл Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Қашқадарё филиалига ётқизилади. Фуқаронинг ўзи эса ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинади.  

Суд мажлисида эркак айбига қисман иқрорлигини, аслида хотинини жароҳатлаш нияти бўлмаганини, уни қўрқитиб қўйиш мақсадида қуролдан ерга қарата ўқ узганини айтган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши тумани судида ўтказилган суд мажлисида эркак Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилган.

Суд унга бир йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *