• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Жасурбек Жайсунов — «Катта дубулға челленжер» турнири чемпиони!


Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича «Катта дубулға челленжер» турнири якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Жасурбек Жайсунов олтин медалга сазовор бўлди.

Барча беллашувларда рақибларидан маҳорат бобида устун эканини кўрсатган Жайсунов финалда ҳам мезбон спортчига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва келаси йил ўтказиладиган асосий мусобақа иштирокчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи кунги баҳсларда Шуҳрат Салаев (+80 кг) кумуш медални қўлга киритган эди.

Энди ҳамюртларимиз эртага ўтказиладиган жамоавий дастурдаги жаҳон кубогининг финалида иштирок этишади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *