• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Металлург” “Олимпик”ни мағлуб этиб, Суперлигада қолди — Дарё Янгиликлари


Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг ўтиш учрашувлари 9 декабрь, душанба куни бўлиб ўтди. 

Фото: “Олимпик” матбуот хизмати

Унда “Олимпик” жамоаси Бекободнинг “Металлург”ига қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг биринчи бўлимида Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очди. 32-дақиқада эса Шаҳзоджон Неъматжонов ҳам гол уриб, ҳисобни иккитага оширди. 

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқаси ўтиб бораётганда “Олимпик” аъзоси Риан Исломов гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади. Натижада Бекобод жамоаси Суперлигада қоладиган бўлди.

Аввлароқ “Шўртан” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ҳам Суперлигага қайтганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *