Ўзбекистон Энергетика вазирлиги кескин совуқ кунларда аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чоралар ҳақида расмий баёнот берди.
Ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида табиий газ истеъмоли 20 фоизга, электр энергияси истеъмоли эса 15 фоизга ошган. Газ транспорт тизими объектлари максимал қувватда ишламоқда. Шунга қарамай, қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда.
Қандай чоралар кўрилмоқда?
- Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланди.
- Энергия ресурсларини тақсимлаш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилади.
- Ҳудудий ҳокимликлар орқали маҳаллий аҳолига тегишли маълумот етказиш режалаштирилди.
Қўшимча маълумот
- «Авто24» иловаси орқали ёнилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари фаолияти ҳақида онлайн маълумот олиш мумкин.
- Ҳудудлардаги энергия таъминоти бўйича қўшимча маълумотлар вилоят ва туман ҳокимликлари томонидан мунтазам эълон қилинади.