• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳиндистонда миллиондан ортиқ болалар мактабга бормаяпти


Ҳиндистонда 2024-2025-ўқув йилида мактабга бормаётган болалар сони 1,1 миллион нафардан ошди. Hindustan Times ёзишича, мамлакат таълим вазири депутатлардан бирининг сўровига ёзма жавобида шунга иқрор бўлган.

«Таълим олиш имконияти чекланган болалар сони энг кўп Уттар-Прадеш штатида — 784 228 нафар, ундан кейинги ўринларда Жаркҳанд (65 070) ва Ассам (63 848) штатлари», — деди таълим вазирининг ўринбосари Жаянт Чаудҳари.

Ҳиндистон таълим вазирлиги маълумотига кўра, 2021–2022-ўқув йилида мактабларда таълим олаётган ўқувчилар жами сони 265 235 830 нафар бўлган. Шундан 127 335 252 нафари — қизлар, 137 900 578 нафари — ўғил болалар. 2021 йилда Ҳиндистондаги 1,48 миллионтадан зиёд мактабда қарийб 10,55 миллион нафар ўқитувчи дарс берган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *