• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ноқонуний Умра ташкил қилганлар жавобгарликка тортилди – Dunyouzbeklari.Com


Дин ишлари бўйича қўмита ноқонуний тарзда Умра тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланган фирмалар фаолияти юзасидан чора кўрилгани ҳақида хабар берди.

Нима аниқланди?

  • Саудия Арабистонига ташриф буюрган, аммо Макка шаҳрига киритилмаган ва қайтиш авиачиптасига эга бўлмаган 93 нафар ўзбекистонлик ва тожикистонлик фуқародан шикоят келиб тушган.
  • Бу зиёратчилар Yusro tour, Muslim travel, Meta travel ва Elchi travel фирмалари томонидан юборилган. Меҳмонхонага тўловлар амалга оширилмагани ва фирмаларнинг Саудиядаги меҳмонхоналарга 35 минг АҚШ доллари қарзи борлиги аниқланган.

Қонунбузарликлар:

  • Учкўприкда лицензиясиз Ultra Parvoz турфирмаси ноқонуний сафарларни ташкил этган.
  • Тошкентдаги Yasin travel 74 нафар фуқарони ноқонуний равишда Умра сафарига юборган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан иш қўзғатилган.
  • Намангандаги Atlas travel 30 нафар фуқарони ноқонуний равишда Умрага юбориб, 31 минг 900 АҚШ долларини йиғган ва қайтиш чипталарини расмийлаштирмаган.

Қўшимча ҳолатлар:

  • Фарғона вилоятида Маhdiy Travel, Parvoz Ekspress ва Muhayyo 22−10 фирмалари ҳам лицензиясиз ишлаган. Барча ҳолатлар юзасидан қонуний чоралар кўрилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *