10 декабрь тонгида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида «Ғафур Ғулом» МФЙда жойлашган Havas супермаркети ва унга туташ бўлган ош марказида катта ёнғин чиқди. Бу ҳақда тонгги соат 03:49 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғин кучли аланга олганини кўриш мумкин.

16 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:54 да ҳодиса жойиги етиб борган. Ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган ва 40 дақиқа ичида тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи полковник С.Т.Зупаров, вилоят ФВБ раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбар ходимлари етиб борган, дейилади хабарда.