• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Uzbekistan Airways талабалар учун чегирма эълон қилди – Dunyouzbeklari.Com


23 декабрдан 7 январгача барча маҳаллий авиақатновларда 50% гача чегирма!

Uzbekistan Airways қишки таътил даврида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳаллий авиачипталарга 50 фоизгача чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Чегирма шартлари:

  • Амалиёт даври: 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 7 январгача.
  • Амал қилиш тартиби: Эконом-класс авиачипталарига татбиқ этилади.
  • Талаб: Чегирмадан фойдаланиш учун давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши зарур.

Қўшимча қулайликлар:

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, қишки таътил кунлари транспорт воситалари қатнови вақтинча кўпайтирилади. Талаба ва ўқувчиларнинг яшаш ҳудудларига бориб-қайтиши учун Транспорт вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда қулайликлар яратиш чораларини кўради.

Қишки таътил даври: 2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 7 январига қадар.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *