9 декабрь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги сомсахонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Нима содир бўлди?
- Ёнғин Фозилтепа кўчасидаги сомсахонада соат 20:03 да бошланган.
- Ёнғин-қутқарув гуруҳлари 20:07 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин 20:20 да бартараф этилган.
Оқибатлар
- Ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмади.
- Ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар ҳозирда ўрганилмоқда.