• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Алишер Қодиров Россия билан виза режимини тиклаш таклифини илгари сурмоқда


«Миллий тикланиш» демократик партияси лидери Алишер Қодиров Россия билан виза орқали кириш-чиқиш қилиш ташаббусини илгари сурмоқда. Бу ҳақда у ўзининг имжтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.

«Яқин келажакда кутилаётган беқарорлик, релокантларни жиддий ортиши эҳтимоллари фонида нафақат биз, бутун Марказий Осиё минтақасини Россия билан виза орқали кириш-чиқиш қилиш, иш излаб бораётганларга талаблар ва назоратни кучайтириш ҳақидаги рус сиёсатчиларининг ташаббусларни (РФ ЛДПР лидери Леонид Слуцкий «Мигрантлар кодекси»ни яратиш таклифи билан чиққан, -таҳр.) қўллаб-қувватлашимиз керак деб ўйлайман», – дейди у. 

 Қодиров, шунингдек, Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирларнинг мамлакат тили, маданияти ва қонунларини билиши кераклиги ҳақидаги талабларга ҳурматини билдириб,  бу ўз навбатида, Ўзбекистонда яшайдиган барчанинг ҳам ўзбек тили, маданияти ва маҳаллий қадриятларни билиши ва ҳурмат қилиши кераклигини билдиришини таъкидлайди.

«Ўзбекистонда яшайдиган ҳамма ўзбек тили, маданияти ва маҳаллий қадриятларни билиши ва ҳурмат қилиши кераклигини биз ҳам шарт деб ҳисоблаймиз ва хорижга иш излаб бораётган ватандошларимизни ҳам маҳаллий тил, маданият, қонунлар ва қиладиган ишини яхши билиши зарурлигини тан оламиз.

Бу билан ҳақини ҳимоя қила олмайдиган, маҳаллий айирмакашлар томонидан камситилишга рози бўлаётган, энг ёмони, ихтиёрий-мажбурий, масъулиятсизларча ҳаётини сотиб юбориб Ўзбекистон учун жиддий ижтимоий, сиёсий, иқтисодий юк яратаётган айрим фуқароларимизга ҳам ёрдам берган бўламиз», – дейди депутат.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *