Ўзбекистонда фермер хўжалиги, хусусий корхона ва хусусий уйда электр энергияси ҳамда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар оқибатида давлатга 700 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Аниқланган ҳолатлар:
Бўстон тумани: «Э.О.» фермер хўжалиги раҳбари Д.Э. умумий фойдаланишдаги тармоққа сув насосини ноқонуний улаб, 310,6 миллион сўмлик электр энергиясидан фойдаланган.
Оқдарё тумани: «Янгиқўрғон» МФЙда хусусий корхона раҳбари Ж.Х. электр қурилмаларни тижорат мақсадида ноқонуний улаб, 259,8 миллион сўмлик электр энергиясидан фойдаланган.
Тўрткўл тумани: «Шаббаз» ОФЙда яшовчи С.Ю. ўз уйида газ ҳисоблагични четлаб ўтиб, 129,4 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Қонуний чоралар:
Ҳар уч ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.