• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда металлни қайта ишлаш заводида қарийб 27 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди


Тошкент шаҳрида металлни қайта ишлаш заводи 26,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Яшнобод туманида жойлашган “К.Й.А.” МЧЖга қарашли металлни қайта ишлаш заводининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Ушбу қоидабузарлик натижасида давлат манфаатларига 26 млрд 945 млн сўмлик зарар етказилган.

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ортиб бормоқда

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Ушбу ҳолатларнинг аксариятида миқдор млрд сўмдан ортиқ. Хусусан, Сирдарёда 683 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушланган эди.

Шунингдек, Сирдарёдаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчасида 325 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкентда жами 2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, Ангрендаги метан заправкада 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *