• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент вилояти ерларидан 3 марта ҳосил олиниши мумкин – Dunyouzbeklari.Com


Президент Мирзиёев 10 декабр куни Тошкент вилоятида ердан самарали фойдаланиш, инвестицияларни кўпайтириш ва иш ўринлари яратиш бўйича муҳим йиғилиш ўтказди.

Қайд этилишича, йиғилиш танқидий руҳда ўтган бўлиб, вилоятнинг мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 7 та туманида 52 минг гектарда 3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилади. Шунингдек, 5 минг гектарда саноатлашган боғ ва токзор ташкил этилади. Бу ишлар келаси йилда 3,5 миллион тонна мева-сабзавот етиштириб, 500 миллион долларлик экспортни таъминлашга ёрдам беради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тафсилотлар:

  • Ҳар бир кластер ва фермер хўжалиги ҳақидаги маълумотлар «Агроплатформа» ахборот тизимига киритилади.
  • 22 та туман-шаҳар ерлари қайта ишловчи ва экспортчи корхоналарга бириктирилади.
  • Инфратузилмаси қулай бўлишига қарамай, вилоятда инвестициявий имкониятлар тўлиқ ишлатилмаяпти.
Фото: Президент матбуот хизмати

Иқтисодий режалар:

Тошкент вилояти ҳокими келгуси йил 5 миллиард доллар инвестиция ва 2 миллиард долларлик экспорт ҳажмини таъминлаш режаларини тақдим қилди. Президент саноат ва хизматлар ривожланишига муҳтож туманларда қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Бандликни ошириш ва камбағалликни қисқартириш:

2025 йилда вилоятда 700 минг одамни иш билан таъминлаш, камбағаллик даражасини 7,2 фоиздан 4 фоизга тушириш, меҳнат мигрантларини юртга қайтариш ва уларни ишга жойлаштириш мақсад қилинди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *