• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Афғонистоннинг қочқинлар ишлари бўйича вазири портлашда ҳалок бўлди


“Толибон” ҳукуматидаги қочоқлар ишлари бўйича вазир Ҳалил Ур-Раҳмон Ҳаққоний Кобулда содир бўлган портлашда ҳалок бўлди, деб хабар берди Al Jazeera манбаларга таяниб.

Фото: Global Look Press

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, 11 декабрь кунги содир бўлган мазкур портлаш  яна беш кишининг ҳаётига зомин бўлган.

“Толибон вакили қотилликни тасдиқлади”, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Афғонистон ИИВ расмийларининг Associated Press’га маълум қилишича, портлаш худкуш террорчи томонидан уюштирилган. Ҳукуматдаги манбага кўра, портлаш Кобулдаги Қочоқлар вазирлиги биносида содир бўлган.

“Толибон” 2021 йилнинг август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганидан кейин Ҳалил Ҳаққоний ўша йилнинг сентябрида қочоқлар бўйича вазир этиб тайинланган эди. Ҳаққоний – “Толибон”га алоқадор “Ҳаққоний тармоғи” гуруҳи раҳбари Сирожиддин Ҳаққонийнинг жияни.

2011 йил февралда АҚШ Адлия вазирлиги Ҳаққонийни махсус аҳамиятга эга глобал террорчи сифатида эътироф этди ва унинг қўлга олиниши учун 5 миллион доллар миқдорида мукофот эълон қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *