Comedy Wildlife Awards 2024 фотомукофоти ташкилотчилари ғолибларни аниқланди. “Қушлар”, “Судралиб юрувчилар”, “Ҳашаротлар” ва “Балиқлар” каби бир қатор тоифаларда кулгили вазиятларда қолган жониворларнинг энг яхши расмлари тақдим этилди.
Бу йилги асосий мукофотни италиялик Милко Маркетти томонидан суратга олинган “Тиқилиб қолган олмахон” деб номланган сурат олди. Фотосурат Подер Панталеоне қўриқхонасида олинган бўлиб, муаллифнинг сўзларига кўра, у ерда олмахонлар Италиянинг бошқа кўплаб минтақаларидан фарқли даражада дадил. Номидан қатъи назар, аслида кадрда жониворнинг инига тушаётган пайти кўрсатилган — у умуман тиқилиб қолмаган.
Ҳашаротлар
“Фламандия бешиктебратари”, Хосе Мигел Галего Молина, Испания
Судралиб юрувчилар ва амфибиялар
“Пуфак ичидаги қурбақа”, Эберхард Эмке, Германия
Қушлар
“Мўйловли крачка қўнаётганда” Дамиан Петков, Болгария
Балиқлар ва бошқа сув жониворлари
“Кутилмаган роллар алмашинуви”, Пшемислав Якубчик, Польша
Ўсмирлар ўртасида танлов (16 ёшгача)
“Бўса олаётган бойқушлар”, Сартҳак Ранганадҳан, Ҳиндистон
Ёш фотосуратчилар ўртасида (25 ёшгача) танлов
“Жилмаяётган бақа”, Kingston Тем, Гонконг
Томошабинлар эътирофи
“Хотираларни эслаб” Тапани Линнаннмяки, Финляндия
Энг яхши интернет портфолиоси
“Мусиқага рақс тушиш, рок-гитара чалиш, аҳмоқлик, оғир нарсаларни кўтариш”, Флинн Тейтанунд-Лобб, Буюк Британия
Юқори баҳоланган ғолиблар
“Беркинмачоқ” Лесли Маклауд, Канада
“Сен онам эмассан”, Ренди Герман, АҚШ
“Рок юлдузи”, Ренди Герман, Ҳиндистон
“Мафия бошлиғи” Такаси Кубо, Япония
“Кулдирмасанг-чи”, Марти Филлипс, АҚШ