• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади – Dunyouzbeklari.Com


Ўқувчилар учун таътил 29 декабрдан 11 январга қадар давом этади, 3-чорак 13 январда бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 2024 йил 29 декабрдан 2025 йил 11 январга қадар белгиланганини эълон қилди. Қайд этилишича, қарор ота-оналар, ўқувчилар ва педагоглар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

  • Таътил кунлари: 29 декабрдан 11 январгача.
  • Дарслар жадвали: 2025 йил 11 январ (шанба) кунининг дарслари 2024 йил 28 декабр (шанба) кунига ўтказилади.
  • 3-чорак бошланиши: 2025 йил 13 январ (душанба).

Олий таълимда қишки таътил

Олий таълим муассасалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда таътил 25 декабрдан 7 январга қадар давом этади. Дарслар 8 январда бошланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *