• Пн. Янв 13th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Абдулазиз Комиловга Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони берилди


Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловни «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирлашга доир ҳужжатни имзолади.

Қайд этилишича, А.Комилов Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий анъаналарни ривожлантириш, маънавий яқинлик боғлаган икки қардош халқнинг ҳамжиҳатлиги ва куч-қудратини мустаҳкамлаш, ёш авлод тарбиясидаги алоҳида хизматлари учун, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги узоқ йиллик муносабатларни, сиёсий, иқтисодий, илмий-таълим ва маданий ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган катта шахсий ҳиссалари учун Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» деб топилган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *