Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради.
Иқтидорли ярим ҳимоячимиз Лазизбек Мирзаев Испаниянинг «Леганес» клубига трансфер қилинди. Маълумот учун, «Леганес» энг юқори дивизион бўлган Ла Лигада иштирок этади.
Лазизбек Мирзаев Ўзбекистон U-17 терма жамоасида сардор сифатида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган.